Шартлар
Фойдаланиш шартлари
Таҳрир 2.0 · 09.10.2026
Бу ҳужжатнинг асл матни ўзбек тилида. Таржима фақат қулайлик учун берилган: таржима билан асл матн ўртасида номувофиқлик бўлса, ўзбекча матн устун туради.
Ушбу Фойдаланиш шартлари (бундан буён — «Шартлар») «ADL TECH» масъулияти чекланган жамияти (STIR 313328699, манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Оқ Олтин» MFY, Истиқлол 1-тор кўчаси, 57-уй; бундан буён — «Ижрочи») томонидан «Қонун AI» платформаси — қонун.аи веб-сайти ва унинг кичик доменлари, Телеграм-бот, Телеграм Мини Апп ҳамда иОС ва Андроид мобил иловалари (бундан буён биргаликда — «Платформа») дан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Шартлар Платформанинг ҳар қандай фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтган-ўтмаганидан ва пуллик Тарифга эга-эга эмаслигидан қатъи назар — татбиқ этилади. Платформани очиш ёки ундан ҳар қандай шаклда фойдаланиш ушбу Шартларга тўлиқ ва сўзсиз розиликни англатади. Шартларга рози бўлмаган шахс Платформадан фойдаланишни дарҳол тўхтатиши лозим.
Пуллик хизматларга нисбатан Шартлар билан бирга Оммавий оферта (қонун.аи/оферта), шахсга доир маълумотларга нисбатан эса Махфийлик сиёсати (қонун.аи/махфийлик) қўлланади. Учала ҳужжат ягона мажбурий тўпламни ташкил этади.
Платформа нима ва нима эмас
- Қонун AI — сунъий интеллект технологиялари асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Лех.уз миллий базаси бўйича маълумот қидириш, саволларга жавоб олиш, ҳужжат лойиҳаларини шакллантириш, ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий муддатларни ҳисоблаш, яқин суд ва бошқа органларни топиш ҳамда Мутахассислар (адвокатлар ва юристлар) билан боғланиш имконини берувчи ахборот-технологик хизмат.
- Платформа қуйидагилар эмас: (а) адвокатлик тузилмаси ёки юридик фирма — Ижрочи адвокатлик фаолиятини амалга оширмайди ва юридик ёрдам кўрсатмайди; (б) давлат органи ёки унинг вакили — жавоблар расмий талқин ёки давлат хизмати ҳисобланмайди; (к) суд, нотариат ёки бошқа юрисдиксион орган ўрнини босувчи восита; (д) муайян натижани (судда ютиш, ҳужжат қабул қилиниши, низонинг ҳал бўлиши) кафолатловчи хизмат.
- Жавоблар тавсиявий. Платформадаги барча хизматлар тавсиявий ва ёъналтирувчи характерга эга. AI жавоблари юридик мажбурий кучга эга эмас ва юридик аҳамиятга эга қарорлар учун ягона асос бўла олмайди. Жавобда кўрсатилган қонун, модда ва Лех.уз ҳаволаси орқали маълумотни текшириш, ўрганиб қарор қабул қилиш ва шунга қараб ҳаракат қилиш Фойдаланувчининг зиммасида. Муҳим қарорлардан олдин адвокат ёки нотариус билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
- Адвокат ва юрист фарқи. «Адвокатлар» бўлимида амалдаги лицензияга эга Адвокатлар ва олий юридик маълумотли Юристлар профил юритади. Ҳар бир профилда мақом аниқ кўрсатилади. Жиноят ишлари бўйича ҳимоя, ушлаб туриш ва тергов билан боғлиқ сўровлар фақат Адвокатларга ёъналтирилади. Мутахассислар ўз хизматлари учун шахсан жавобгар; Ижрочи улар ўртасида ахборот воситачиси ҳисобланади.
Фойдаланиш ҳуқуқи ва ҳисоб
- Ижрочи Фойдаланувчига Платформадан шахсий ёки ички хўжалик эҳтиёжлари учун ноексклюзив, бошқага ўтказилмайдиган ва Шартларда назарда тутилган ҳолларда қайтариб олиниши мумкин бўлган фойдаланиш ҳуқуқини беради.
- Платформадан 18 ёшга тўлган ва тўлиқ муомала лаёқатига эга шахслар фойдаланади. 18 ёшга тўлмаган шахс рўйхатдан ўтгани аниқланса, Ижрочи ҳисобни ўчиришга ҳақли.
- Кириш Телеграм, телефон рақами, Гоогле ҳисоби ёки Платформада кўрсатилган бошқа усуллар орқали амалга оширилади. Ҳисоб шахсий ҳисобланади; ҳисоб орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар Фойдаланувчининг ҳаракатлари деб ҳисобланади. Фойдаланувчи ўз Телеграм, Гоогле ҳисоби ва қурилмаси хавфсизлиги учун ўзи жавоб беради; рухсациз кириш гумон қилинса, барча қурилмалардан чиқиши ва Ижрочини дарҳол хабардор қилиши лозим.
Тақиқланган ҳаракатлар
- Ҳуқуқий суиистеъмол: (а) Платформадан жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш, режалаштириш ёки яшириш мақсадида фойдаланиш; (б) учинчи шахсларни алдаш ёки уларга зарар етказиш учун ҳужжат ёки маълумот тайёрлаш; (к) AI жавобларини судга, давлат органларига ёки учинчи шахсларга «расмий юридик хулоса» ёки «адвокат хулосаси» сифатида тақдим этиш; (д) бошқа шахс номидан рўйхатдан ўтиш.
- Техник суиистеъмол: (э) Платформа ишига халақит бериш, заифликларни излаш, ҳимоя воситаларини четлаб ўтиш; (ф) автоматлаштирилган воситалар (бот, парсер, скрипт) билан оммавий сўровлар юбориш ва маълумотларни йиғиш; (г) декомпиляция қилиш, кодни тиклаш, клон яратиш; (ҳ) ҳисобларни сотиш, ижарага бериш ёки Тарифда назарда тутилмаган жамоавий фойдаланиш; (и) кўплаб ҳисоблар очиш орқали лимитларни четлаб ўтиш.
- Контент суиистеъмоли: (ж) зарарли код, спам ёки қонунга зид материаллар юклаш; (к) давлат сири, бошқа шахснинг тижорат сири ёки учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини рухсациз киритиш; (л) парол, банк картаси рақами ва бошқа махфий кириш маълумотларини юбориш; (м) «Қонун AI» бренди остида рухсациз хизмат кўрсатиш ёки ўзини Ижрочи вакили сифатида таништириш.
- Мутахассислар учун: сўров қабул қилингунига қадар Мижоз билан Платформадан ташқарида боғланишга уриниш; профилда нотўғри мақом кўрсатиш; Юристнинг ўзини адвокат деб аташи ёки жиноят ишлари бўйича ҳимоячи сифатида сўров қабул қилиши.
- Ушбу бўлим бузилганда Ижрочи огоҳлантиришсиз киришни чеклаш ёки тўхтатиш, ҳисобни блоклаш, тўланган маблағни қайтармасдан хизматни бекор қилиш, етказилган зарарни ундириш ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш чораларини қўллашга ҳақли. Бузувчи шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- Фойдаланувчи ҳақли: Платформадан Шартлар доирасида фойдаланишга; қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишга; чатларини ва ҳисобини ўчиришга; хато ёки нотўғри жавоб ҳақида хабар беришга.
- Фойдаланувчи мажбур: ишончли маълумот бериш; Платформадан қонуний мақсадларда фойдаланиш; жавобларни қарор қабул қилишдан олдин текшириш; 3-бўлимдаги тақиқларга риоя қилиш; Шартларни бузиши натижасида Ижрочига ёки учинчи шахсларга етказилган зарарни тўлиқ қоплаш.
- Ижрочи мажбур: Платформанинг ишлашини оқилона даражада таъминлаш; Фойдаланувчи маълумотларини Махфийлик сиёсатига мувофиқ ҳимоя қилиш; мурожаатларга иш вақтида, қоида тариқасида, 24 соат ичида жавоб бериш; узоқ муддатли техник ишлар ҳақида имкон қадар олдиндан хабар бериш.
- Ижрочи ҳақли: Платформани ўзгартириш, функсияларни қўшиш ёки олиб ташлаш; бепул функсиялар ҳажми ва лимитларини ўзгартириш; Шартларни бузган ҳисобларни чеклаш ёки блоклаш; Мутахассис профилларини модерация қилиш; шарҳларни ўчириш; Шартларни бир томонлама ўзгартириш.
- Ижрочи ходимлари. Ижрочи ходимлари ва жалб қилинган пудратчилар Фойдаланувчи маълумотларига фақат вазифасини бажариш учун зарур ҳажмда кира олади ва махфийлик мажбуриятини олган. Ходимларнинг жавобларни сифат назорати мақсадида кўриб чиқиши адвокатлик ёрдами ҳисобланмайди.
Интеллектуал мулк
- Платформа, унинг коди, дизайни, интерфейси, «Қонун AI» номи ва логотипи, ҳужжат шаблонлари базаси ва маълумотлар тузилмалари Ижрочининг мутлақ ҳуқуқлари обекти ҳисобланади. Ижрочининг ёзма рухсатисиз улардан фойдаланиш тақиқланади.
- Фойдаланувчи киритган материаллар унга тегишли бўлиб қолади. Фойдаланувчи Ижрочига уларни хизмат кўрсатиш, техник ёрдам ва хизмат сифатини ошириш мақсадида қайта ишлаш учун бепул лицензия беради.
- Фойдаланувчи учун яратилган ҳужжат лойиҳаларидан у ўз эҳтиёжлари учун эркин фойдаланади; шаблонларни йиғиб, маҳсулот сифатида сотиш тақиқланади. Қонун ҳужжатлари матнлари давлат мулки бўлиб, уларнинг расмий манбаи — Лех.уз.
Хизматнинг мавжудлиги
- Платформа «қандай бўлса, шундайлигича» ва «мавжуд бўлганича» тақдим этилади. Ижрочи узлуксиз ва хатосиз ишлашга кафолат бермайди.
- «Бета» ёки «синов» деб белгиланган функсиялар барқарор ишлаши кафолатланмайди ва огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши ёки ўчирилиши мумкин.
- Платформада учинчи шахс ресурсларига (Лех.уз, давлат хизматлари, тўлов тизимлари, хариталар, Мутахассис профиллари) ҳаволалар бўлиши мумкин. Ижрочи уларнинг мазмуни ва ишлаши учун жавобгар эмас.
Жавобгарлик
- Фойдаланувчи Платформадан олинган ҳар қандай маълумотдан фақат ўз таваккалчилиги ва тўлиқ жавобгарлиги остида фойдаланади.
- Ижрочи қуйидагилар учун жавобгар эмас: (а) AI жавобларидаги ноаниқлик, хато ёки эскирган маълумот асосида қабул қилинган қарорлар оқибатлари; (б) ўтказиб юборилган муддатлар; (к) ҳужжат лойиҳаларининг қабул қилинмаслиги; (д) овозли мурожаатнинг нотўғри таниб олиниши; (э) техник носозлик, қонунчилик ўзгаришларининг базада ҳали акс этмагани, интернет, қурилма, Телеграм, AI провайдерлари ва бошқа учинчи шахс хизматларидаги узилишлар; (ф) киберҳужумлар ва бошқа форс-мажор ҳолатлари; (г) Фойдаланувчи кириш маълумотларидан учинчи шахслар фойдаланиши; (ҳ) Мутахассисларнинг ҳаракатлари ва хизматлари; (и) ҳар қандай билвосита зарар, бой берилган фойда ва ёъқотилган имкониятлар.
- Ҳар қандай ҳолатда Ижрочининг жами жавобгарлиги зарар юзага келган ҳисоб даври учун Фойдаланувчи ҳақиқатда тўлаган сумма билан, бепул фойдаланувчилар олдида эса қонунчиликда ёъл қўйилган минимал даража билан чекланади.
- Ушбу бўлим қонунчиликда ёъл қўйилган максимал даражада қўлланилади, қонуннинг императив нормалари билан чекланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
Шартларнинг ўзгариши ва амал қилиши
- Ижрочи Шартларга бир томонлама ўзгартириш киритишга ҳақли. Янги таҳрир қонун.аи/шартлар саҳифасида эълон қилинган кундан кучга киради; эълондан кейин Платформадан фойдаланишни давом эттириш янги таҳрирга розилик ҳисобланади.
- Шартларнинг бирор қоидаси ҳақиқий эмас деб топилса, қолган қоидалар кучда қолади.
- Шартларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қўлланилади. Низолар аввал талабнома тартибида (жавоб муддати — 15 иш куни), ҳал этилмаса — Ижрочи жойлашган ердаги ваколатли судда кўриб чиқилади; истеъмолчи бўлган Фуқаронинг қонунда белгиланган судловни танлаш ҳуқуқи бундан мустасно.
- Мурожаатлар: info@qonun.ai · Telegram @qonunai_admin · тел. +998 95 574 07 77.
«ADL TECH» МЧЖ · STIR 313328699 · Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Оқ Олтин» MFY, Истиқлол 1-тор кўчаси, 57-уй · info@qonun.ai · +998 95 574 07 77
Шунингдек қаранг: Махфийлик сиёсати · Оммавий оферта.