Ҳужжат матнига ўтиш
Qonun.ai
ЎЗ
Кириш

Махфийлик

Махфийлик сиёсати

Таҳрир 2.0 · 09.10.2026

PDF кўринишида очиш Юклаб олиш

Бу ҳужжатнинг асл матни ўзбек тилида. Таржима фақат қулайлик учун берилган: таржима билан асл матн ўртасида номувофиқлик бўлса, ўзбекча матн устун туради.

«Қонун AI» платформаси (қонун.аи)

Ушбу Махфийлик сиёсати (бундан буён — «Сиёсат») «ADL TECH» масъулияти чекланган жамияти (STIR 313328699, манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Оқ Олтин» MFY, Истиқлол 1-тор кўчаси, 57-уй; бундан буён — «Ижрочи») томонидан «Қонун AI» платформаси — қонун.аи веб-сайти ва унинг кичик доменлари, Телеграм-бот, Телеграм Мини Апп ҳамда иОС ва Андроид мобил иловалари (бундан буён — «Платформа») фойдаланувчиларининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш тартибини белгилайди.

Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги 2019-йил 2-июлдаги ЎRQ-547-сон ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ижрочи шахсга доир маълумотлар оператори ҳисобланади.

Платформадан фойдаланиш, рўйхатдан ўтиш ёки тўлов қилиш ушбу Сиёсатга, шу жумладан 4-бўлимда кўрсатилган маълумотларни чет элдаги технологик ҳамкорлар орқали қайта ишлашга розиликни англатади. Рози бўлмаган шахс Платформадан фойдаланмаслиги лозим.

Қандай маълумотлар тўпланади

  1. Ҳисоб маълумотлари: телефон рақами; Телеграм ёки Гоогле ҳисоби идентификатори, номи ва (мавжуд бўлса) расми; Ф.И.Ш. ва электрон почта (кўрсатилган бўлса); ихтиёрий профил маълумотлари (туғилган йил, касб).
  2. Хизматдан фойдаланиш маълумотлари: саволлар матни; овозли хабарлар ва уларнинг матнга ўгирилган шакли; юкланган ҳужжатлар, расмлар ва видеолар; яратилган ҳужжат лойиҳалари; чатлар тарихи; фойдаланиш лимитлари ва созламалар.
  3. Мутахассислар учун қўшимча: Ф.И.Ш., адвокатлик лицензияси ёки диплом маълумотлари, иш жойи, мутахассислик, профил расми ва Мижозлар қолдирган шарҳлар.
  4. Тўлов маълумотлари: сумма, сана, Тариф, тўлов тизими идентификаторлари. Банк картаси реквизитлари Ижрочи томонидан сўралмайди, қабул қилинмайди ва сақланмайди — тўловлар тўлов тизимларининг ҳимояланган саҳифаларида амалга оширилади.
  5. Техник маълумотлар: қурилма тури, операцион тизим, браузер, IP-манзил асосидаги тахминий ҳудуд, билдиришнома токенлари, техник журналлар (логлар) ва коокие-файллар.
  6. Жойлашув: «Энг яқин суд» ва шунга ўхшаш функсиялар учун аниқ жойлашув фақат Фойдаланувчи рухсати билан ва фақат сўров вақтида ишлатилади; Фойдаланувчи ўрнига ҳудуд танлаши ҳам мумкин.
  7. Рухсатлар (мобил илова): камера, фотогалерея, микрофон ва файлларга кириш фақат Фойдаланувчи расм, овоз ёки файл юборишни танлаган пайтда сўралади. Билдиришномалар ихтиёрий ва созламаларда ўчирилиши мумкин.
  8. Ижрочи реклама идентификаторлари, контактлар рўйхати ва биометрик маълумотларни тўпламайди.

Қайта ишлаш мақсадлари ва асослари

  1. Маълумотлар қуйидаги мақсадларда қайта ишланади: хизмат кўрсатиш ва Оммавий оферта шартларини бажариш; Фойдаланувчини идентификация қилиш ва ҳисобни юритиш; тўловларни қайд этиш; Мижоз сўровини у танлаган Мутахассисга етказиш; техник ёрдам; хавфсизлик ва суиистеъмолларнинг олдини олиш; хизмат сифатини ошириш ва хатоларни бартараф этиш; хизматга оид хабарномалар (жавоб тайёрлиги, лимитлар, обуна муддати, муддат эслатмалари) юбориш; қонунчилик талабларини бажариш.
  2. Қайта ишлаш асослари: Фойдаланувчининг розилиги; шартномани (Оммавий офертани) бажариш зарурати; қонунчиликда белгиланган мажбуриятлар.
  3. Маркетинг хабарлари фақат Фойдаланувчининг алоҳида розилиги билан юборилади; улардан исталган вақтда воз кечиш мумкин.
  4. Ижрочи Фойдаланувчига нисбатан юридик оқибат келтириб чиқарадиган автоматлаштирилган қарорлар қабул қилмайди. AI жавоблари фақат ахборот характерига эга.

Сунъий интеллект ва маълумотлардан фойдаланиш

  1. Жавоб тайёрлаш учун Фойдаланувчи киритган матнлар, овозли хабарлар, расмлар ва ҳужжатлар сунъий интеллект ва нутқни қайта ишлаш хизматларига узатилади.
  2. Фойдаланувчи сўровлари учинчи шахс AI провайдерларига уларнинг моделларини ўқитиш учун берилмайди. Ижрочи сўровлардан фақат анонимлаштирилган ва умумлаштирилган шаклда — қидирув тизими ва жавоб сифатини ошириш, хатоларни таҳлил қилиш ва сифатни ўлчаш учун фойдаланиши мумкин; шахсни аниқлаш имконини берувчи маълумотлар бундай мақсадларда ишлатилмайди.
  3. Фойдаланувчи парол, банк картаси рақами, давлат сири, тижорат сири ва бошқа шахсларнинг шахсий маълумотларини Платформага киритмаслиги лозим. Киритган тақдирда оқибатлари учун ўзи жавобгар бўлади.

Маълумотларни сақлаш жойи ва учинчи шахсларга бериш

  1. Платформанинг асосий маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда сақланади.
  2. Хизмат кўрсатиш учун маълумотлар қуйидаги тоифадаги технологик ҳамкорларга, фақат зарур ҳажмда ва махфийлик мажбуриятлари остида узатилиши мумкин: сунъий интеллект ва нутқни қайта ишлаш провайдерлари; Телеграм (Телеграм орқали юборилган хабарлар унинг қоидаларига мувофиқ қайта ишланади); ҳостинг, билдиришнома ва SMS провайдерлари; тўлов тизимлари ва банклар. Ушбу ҳамкорларнинг айримлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган. Платформадан фойдаланиш орқали Фойдаланувчи маълумотларининг трансчегаравий узатилишига розилик беради. Амалдаги ҳамкорлар рўйхати сўров бўйича тақдим этилади.
  3. Маълумотлар қуйидаги ҳолларда ҳам берилади: қонунчиликда белгиланган асослар бўйича ваколатли давлат органларига; Фойдаланувчининг розилиги ёки кўрсатмаси билан (масалан, Мижоз танлаган Мутахассисга сўров мазмуни ва контактларини узатиш); Ижрочи ҳуқуқлари, Фойдаланувчилар хавфсизлиги ва Платформани ҳимоя қилиш зарур бўлганда.
  4. Ижрочи шахсий маълумотларни сотмайди ва учинчи шахслар рекламаси ёки иловалар орасида кузатиш (траккинг) учун бермайди.

Қурилмада сақланадиган маълумотлар ва коокие

  1. Илова ва сайт қурилмада сессия, тил, мавзу, билдиришнома созламалари ва чатлар рўйхати каби маълумотларни сақлаши мумкин. Иловани ўчириш қурилмадаги маълумотларни ўчиради, лекин сервердаги маълумотларни ўчирмайди (7-бўлим).
  2. Сайт қулайлик ва статистика учун коокие-файллар ва аналитика воситаларидан фойдаланади; улар орқали умумлаштирилган маълумотлар (саҳифалар, қурилма тури, тахминий ҳудуд, ўтиш манбаси) тўпланади. Фойдаланувчи браузер созламаларида коокиеъларни чеклаши мумкин; бунда айрим функсиялар чекланиши мумкин.

Сақлаш муддатлари

  1. Кириш кодлари ва бир марталик токенлар — бир неча дақиқа; қурилма сессиялари ва билдиришнома токенлари — 180 кунгача.
  2. Саволлар, жавоблар, чатлар ва юкланган файллар — Фойдаланувчи уларни ёки ҳисобини ўчиргунга қадар.
  3. Тўлов, розилик ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари — қонунчиликда белгиланган муддатларда, ҳисоб ўчирилганидан кейин ҳам.
  4. Ҳисоб 6 ой давомида тўловсиз ва фаолияциз бўлса, Ижрочи уни ва унга боғлиқ маълумотларни ўчиришга ҳақли.

Фойдаланувчи ҳуқуқлари ва ўчириш

  1. Фойдаланувчи ҳақли: ўз маълумотлари таркиби ва қайта ишланиши ҳақида маълумот олиш; уларни тўғрилаш; нусхасини олиш; қайта ишлашга розиликни қайтариб олиш (бунда хизмат кўрсатиш тўхтатилади); маълумотларни ва ҳисобни ўчиришни талаб қилиш; Ижрочи ҳаракатлари устидан ваколатли органга шикоят қилиш.
  2. Платформанинг ўзида: алоҳида чатларни ва уларга бириктирилган файлларни ўчириш; барча қурилмалардан чиқиш; билдиришномаларни ўчириш мумкин.
  3. Тўлиқ ўчириш: ҳисобни ўчириш Платформа созламалари орқали ёки инфо@қонун.аи манзилига «Махфийлик» мавзуси билан мурожаат қилиш орқали амалга оширилади ва 3 иш куни ичида бажарилади; қонунчиликка кўра сақланиши мажбурий бўлган маълумотлар бундан мустасно. Мурожаатда ҳисобни аниқлаш учун зарур маълумотларни кўрсатинг, махфий ҳужжатларни юборманг.
  4. Бошқа мурожаатлар 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Хавфсизлик

  1. Ижрочи маълумотларни рухсациз кириш, ўзгартириш, ошкор қилиш ва ёъқ қилишдан ҳимоя қилиш учун ташкилий-техник чоралар кўради: шифрланган уланиш (HTTPS/TLS), кириш ҳуқуқларини чеклаш, махфий маълумотларни хешланган ёки шифрланган ҳолда сақлаш, захира нусхалаш, техник пудратчилар билан махфийлик келишувлари.
  2. Ходимлар. Ижрочи ходимлари ва пудратчилари маълумотларга фақат вазифасини бажариш учун зарур ҳажмда кира олади ва махфийлик мажбуриятини олган. Ходимлар Фойдаланувчи чатларини фақат сифат назорати, техник носозликларни бартараф этиш ёки Фойдаланувчи мурожаати бўйича кўриши мумкин.
  3. Маълумотлар хавфсизлиги бузилган тақдирда Ижрочи қонунчиликда белгиланган чораларни кўради ва таъсирланган Фойдаланувчиларни оқилона муддатда хабардор қилади.
  4. Ҳеч қандай узатиш ёки сақлаш усули мутлақ хавфсиз эмас. Фойдаланувчи ўз қурилмаси, Телеграм ва Гоогле ҳисоблари ҳамда кириш маълумотлари хавфсизлиги учун ўзи жавоб беради; уларнинг учинчи шахслар қўлига ўтиши оқибатлари учун Ижрочи жавобгар эмас.

Вояга етмаганлар

  1. Платформа 18 ёшга тўлган шахслар учун мўлжалланган. Ижрочи вояга етмаганларнинг маълумотларини атайлаб тўпламайди. Бундай маълумот аниқланса, у ўчирилади. Ота-она ёки васий бу ҳақда 10-бўлимдаги манзиллар орқали хабар бериши мумкин.

Сиёсатга ўзгартиришлар ва алоқа

  1. Ижрочи Сиёсатга ўзгартириш киритишга ҳақли. Янги таҳрир қонун.аи/махфийлик саҳифасида эълон қилинган кундан кучга киради; муҳим ўзгаришлар ҳақида Платформа орқали хабар берилади. Эълондан кейин Платформадан фойдаланишни давом эттириш янги таҳрирга розилик ҳисобланади.
  2. Шахсга доир маълумотлар оператори: «ADL TECH» МЧЖ, STIR 313328699, Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Оқ Олтин» MFY, Истиқлол 1-тор кўчаси, 57-уй. Маълумотларни қайта ишлаш бўйича мурожаатлар: инфо@қонун.аи («Махфийлик» мавзуси билан) · Телеграм @қонунаи_админ · тел. +998 95 574 07 77.

«ADL TECH» МЧЖ · STIR 313328699 · Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Оқ Олтин» MFY, Истиқлол 1-тор кўчаси, 57-уй · info@qonun.ai · +998 95 574 07 77

Шунингдек қаранг: Фойдаланиш шартлари · Оммавий оферта · Ҳисобни ўчириш.